Ўзбекистон яна бир давлат билан халқаро авиақатновларни тиклаяпти
Жамият
−
22 Февраль 2021
20457Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Икки давлат авиация маъмурияти ўртасидаги келишувга кўра, тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” Битими асосида амалга оширилади.
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.
Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.
LiveБарчаси