Ўзбекистон яна бир давлат билан халқаро авиақатновларни тиклаяпти
Local
−
22 February 2021 22989 1 minute
Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни қайта тиклаш масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Икки давлат авиация маъмурияти ўртасидаги келишувга кўра, тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни “International Air Travel Bubble” Битими асосида амалга оширилади.
Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.
Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November