Ўзбекистон велоспорт бўйича Осиё кубогида умумжамоа бўйича иккинчи ўринни эгаллади

Спорт

image

Ҳиндистонда велотрек бўйича Осиё кубоги ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон жамоасининг мусобақадаги сўнгги медалига Дилмурод Сиддиқов муаллифлик қилди. Сиддиқов омниум йўналишида кумуш медалга сазовор бўлди. Бу натижа унга Токио Олимпиадаси учун 180 рейтинг очкосини ҳам тақдим этади.

Шу тариқа велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон мезбонлик қилган катталар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 4 та олтин ва 3 та кумуш медалларини қўлга киритди. Бу эса умумжамоа бўйича мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишимизни таъминлади. Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар билан танишинг:

Олтин медаль:

Муроджон Холмуратов
Рената Байметова
Беҳзодбек Раҳимбоев (2та)

Кумуш медаль:

Дилмурод Сиддиқов
Янина Кускова (2 та)


Мақола муаллифи

Теглар

велоспорт

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг