Ўзбекистон ва Туркия ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилади
Жамият
−
10 июл 2019 6302 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида йўловчилар учун мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, айни кунларда Анқара шаҳрида Халқаро автомобил ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтяпти. Ушбу йиғилиш Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш ва икки давлат ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август