Ўзбекистон ва Туркия коронавирусга қарши курашда ҳамкорлик қилади
Жамият
−
31 Октябрь 2020
4673Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегецияси ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилган.
Ушбу анжуман доирасида Алишер Шодмонов Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа билан мулоқот ўтказди.
Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш соҳасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатган. Ўтган йил кузда Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-турк бизнес форуми доирасида Фахруддин Қовжа Ўзбекистонда бўлиб, қатор икки томонлама манфаатли келишувлар имзоланган эди. Юқоридаги мулоқот ҳам ана шу ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлди.
Мулоқот давомида Фахруддин Қовжа Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан, коронавирусга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб, ушбу масалаларда ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканини таъкидлади.
Ўз навбатида, Алишер Шодмонов туркларнинг Ўзбекистон тиббиётига киритадиган инвестициялари, ўзбек ва турк мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашишлари соҳа ривожига ижобий таъсир қилаётганини эътироф этди. Пандемия даврида қардош давлат томонидан Ўзбекистонга берилаётган мадад учун миннатдорчилик билдирди.
Мулоқот давомида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан:
- фармацевтика ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришга инвестициялар жалб этиш;
- коронавирусга қарши курашда малакали турк мутахассисларини Ўзбекистонга таклиф этиш;
- корoнавирусга қарши турк вакциналарнинг учинчи босқичи синовларида биргаликда ҳаракат қилиш;
- тиббий таълимда ўзаро ҳамкорлик;
- икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши каби қатор масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Алишер Шодмонов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи қўмита йиғилиши доирасида ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Бағдад Амреев, шунингдек, бир қатор турк инвесторлари билан мулоқот ўтказди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь