Ўзбекистон ва Тожикистон чегара масаласида учрашув ўтказди
Жамият
−
28 Октябрь 2019
3565Жорий йилнинг 24-27-октябрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш бўйича икки давлат делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасини демаркация қилишнинг норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлари лойиҳалари ҳамда 2020 йилдаги учрашувларнинг режа-жадвали келишиб олинди.
Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш учун Қўшма демаркация комиссиясига киритиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Республикаси Ер бошқаруви ва геодезия давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Азизмамад Каримзода учрашув Баённомасини имзолади.
Келишувга кўра Қўшма демаркация комиссиясининг биринчи йиғилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь