Ўзбекистон ва Россиянинг махсус кучлари Сибирда ҳарбий машғулот ўтказди

Жамият

image

Аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саяна тоғларида РФ Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус топшириқлар бўлинмаси (спецназ) қўшма машғулотлар ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. 

Россия Марказий ҳарбий округи Матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 8 июнь куни Марказий ҳарбий округ (МҲО) ва Ўзбекистон махсус кучлари Красноярск ўлкасида қўшма машғулотларни бошлаган. 

“Красноярск ўлкасида МҲО ва Ўзбекистон Республикаси махсус кучларининг қўшма машқлари бошланди. Махсус кучлар қўмондонларига жанговар топшириқни бажариш тўғрисида буйруқ берилди”, дейилади хабарда.

Биринчи босқичда ҳарбий хизматчилар тошлоқ жойлардан ўтишлари, шунингдек, Ғарбий Саяна тоғ тизмасининг юриш қийин бўлган тошли ерларида шартли равишда жароҳат олганларни баландликка олиб чиқиш ва олиб тушиши керак бўлади, шунингдек беморларни ҳайвонлар ёрдамида эвакуация қилиши керак. Машғулотнинг барча иштирокчилари Россиянинг тоғ-кон буюмлари билан таъминланган.

Хабарга кўра, жорий йилнинг 8-11 июнь кунлари Марказий ҳарбий округ ва Ўзбекистон Республикаси махсус кучлари қўшма тактик ва махсус машғулотларни олиб боради. Машғулотлар давомида иштирокчилар белгиланган вазифални ҳал қилишда тажриба, билим ва кўникмалар билан алмашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг