Ўзбекистон ва Россия махсус кучлари қўшма машғулот ўтказади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саяна тоғларида РФ Марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус топшириқлар бўлинмасининг (спецназ) қўшма машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда “Российская газета” хабар берди.

Машғулот доирасида тоғларда кенг тактик тайёргарлик дастури бўлиб ўтади. Шундай қилиб, машқларнинг биринчи босқичида икки мамлакат разведка гуруҳлари махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда тоғли ўрмонли қийин йўлни босиб ўтади.

Ҳарбий хизматчилар, шунингдек, шартли ноқонуний тузилманинг таянч лагерини олиб қўйишни машқ қилиб, қидирув ва разведка ҳаракатларини олиб боради. Махсус бўлинма аскарлари асирларни озод қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва ярадорларни эвакуация қилиш бўйича ҳам машқ қилади.

Ушбу машқларда разведканинг техник воситалари, жумладан ҳар хил модификациядаги лазер мосламаларидан фойдаланиш техникасига алоҳида эътибор қаратилади. Аммо машғулотни ўтказиш вақти бўйича ҳозирча аниқ маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг