Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари ўзаро ҳамкорлик дастурини имзолади (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон ва Россия Бош прокурорлари 2025 йилгача бўлган ҳамкорлик дастурини имзолади. Бу ҳақда Россия прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
 
Қайд этилишича, бугун, 2 апрель куни Москвада Россия ва Ўзбекистон Бош прокурорларининг учрашуви бўлиб ўтган. Унда Россия Бош прокурори Игорь Краснов 10 кун олдин Москва вилоятида бўлиб ўтган, юздан ортиқ одамнинг умрига зомин бўлган, террорчилик ҳаракатини эсга олиб, ушбу хавф Ўзбекистон учун ҳам мавжудлигини айтиб ўтган.

“Шунинг учун ҳам биз терроризм ҳаракатларини бостириш, ёшларнинг радикаллар сафига кириб кетишининг олдини олиш бўйича трансчегаравий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва биргаликда, яқин ҳамкорликда ҳаракат қилишимиз керак. Фақат шу йўл билан биз ёт мафкура тарқалишининг олдини оламиз”, деган Краснов.

Краснов Ўзбекистон Бош прокуратурасини МДҲ Коррупцияга қарши кураш бўйича давлатлараро Кенгашига кузатувчи сифатида қўшилишга таклиф қилган.

"Ишончим комилки, коррупцияга қарши кураш соҳасидаги бой профессионал тажрибангиз Кенгаш фаолиятида талабга эга бўлади", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг