Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг Термиздаги машғулоти қандай ўтмоқда? (видео)
Жамият
−
04 Август 2021
4671Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирликлари Сурхондарёнинг Термиз шаҳри полигонида ҳарбий машғулот ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати ушбу машғулотлар қандай кетаётгани акс этган видеолавҳани эълон қилди.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳарбий машғулотлар жорий йилнинг 30 июлидан 8 августига қадар “Термиз” округ дала ўқув майдонида бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, махсус операциялар ўтказишини режалаштириш ҳамда қўшинларни тайёрлаш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, 2 август куни “Термиз” полигонида “Жануб-2021” Ўзбекистон-Россия қўшма ўқувининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этиш керакки, бундай ҳарбий машғулотлар Тожикистоннинг “Ҳарб майдон” полигонида ҳам бўлиб ўтмоқда. Унда Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этмоқда.
LiveБарчаси