Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари Кўксаройда дарахт экди

Жамият

image

Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида олий даражадаги музокаралар якунлангач, Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда шерикчиликни мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга ўзаро қатъий интилишнинг рамзи сифатида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья биргаликда Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.

Эслатиб ўтамиз, Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья бугун, 11 декабрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келганди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бошқа расмийлар кутиб олди. Тошкентдаги “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пеньяни кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди.  Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья Қўшма баёнотни имзолади.

Сантьяго Пеньянинг Ўзбекистонга ташрифи 11-13 декабрь кунларига мўлжалланган. Унга сафар давомида рафиқаси Летиция Окампос ҳамроҳлик қилмоқда. Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Парагвай Сантьяго Пенья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг