Шахмат. Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Спорт

image

Қуддусда шахмат бўйича эркаклар термаси ўртасида жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси FIDE жамовий жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Жаҳон чемпионатининг финал учрашувида ўзбекистонликлар Хитой шахматчиларига қарши дона сурди ва якунда иккинчи ўрин билан кифояланди. Иккита партиядан иборат бўлган баҳсларда Ўзбекистон рақибларига 2,5-1,5 ва 2,5 — 1,5 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Шунингдек Жаҳон чемпионатида Испания учинчи ўрин, Ҳиндистон эса тўртинчи ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат

Баҳолаганлар

728

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг