Ўзбекистон ва Қозоғистон янги темир йўл линиясини қуради

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қозоғистон “Дарбаза – Мактаарал” янги темир йўл линиясини қуради. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Кеча, 22 февраль куни Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Марат Қорабоев ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

Қайд этилишича, учрашувда томонлар саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш, транспорт ва ҳарбий-саноат комплекси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашувда Марат Карабоев саноат кооперацияси соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш билан умумий қиймати 2,1 миллиард доллар бўлган 42 та қўшма лойиҳани амалга ошираётганини таъкидлаган.

Шунингдек, учрашув давомида транспорт соҳаси лойиҳалари, хусусан, “Дарбаза – Мактаарал” янги темир йўл линиясини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

“Дарбаза” станциясидан “Мактаарал” бекатигача бўлган 106 км узунликдаги линия қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши “Сариоғоч” назорат-ўтказиш пунктининг юкларини тушириш имконини беради. Шунингдек, ушбу темир йўл линияси орқали йилига 10 миллион тоннагача қўшимча юк ташиш жалб қилиниб, Туркистон вилоятининг Мактаарал тумани магистраль темир йўл линияси билан боғланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўл “Дарбаза – Мактаарал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг