Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этилади
Жамият
−
05 Апрель
4071Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббуси маъқулланди. Корхона темирйўлнинг трансафғон йўналишини ривожлантиришга ҳисса қўшади. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев ўзаро музокаралар чоғида Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликни сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратган.
Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги олтинчи маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг бориши, шунингдек, С5+ форматидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
Икки давлат раҳбарлари минтақада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлашларини билдирган. Бундан мақсад ўзаро манфаатли асосда “Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон” йўналишида юк ташишни йўлга қўйишдан иборат.
Мазкур лойиҳа ўзаро савдони рағбатлантириш ва юк ташиш ҳажмини ошириш, шунингдек, жанубий йўналишда қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Қўшма корхона темирйўлнинг трансафғон йўналишини ривожлантиришга йўналтирилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь