Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 208 км муаммоли чегара қолган – ОАВ

Олам

image

Кеча, 9 август куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида давлат чегарасининг айрим участкаларини демаркация қилиш масалалари бўйича музокара бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон маҳаллий матбуоти ёзмоқда. 

Қайд этилишича, музокаралар Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтмоқда. 

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси махсус вакили Назирбек Бўрубоевнинг сўзларига кўра, томонлар қирғиз-ўзбек чегарасининг аввал келишилмаган участкалари бўйича мамлакатлар позицияларига аниқлик киритиш ниятида.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда мамлакатлар ўртасидаги 1170 километр чегара келишилган. Эндиликда чегаранинг қолган 208 километрини келишиш зарур.

Назирбек Бўрубаев икки давлат ҳукуматлари чегара масалаларини жорий йилда тўлиқ якунлашни режалаштираётганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги чегара узунлиги 1378 километр бўлиб, уларнинг 85 фоизи аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

775

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг