Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди
Жамият
−
18 Июль
6345Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ташриф давомида 16 та ҳужжат имзоланган, жумладан:
- Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилояти ҳудудида жойлашган курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим;
- Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
- Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома;
- Қурилиш фаолияти соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Меҳнат, аҳоли бандлиги ва миграция соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- Давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- 2024-2030 йилларда ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- 2024-2026 йилларда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;
- 2024-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси";
- 2024-2026 йилларда Тошкент ва Бишкек шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ташаббуслар миллий институти ўртасидаги меморандум ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь