Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани келишиш тўғрисидаги қўшма протоколни имзолади
Жамият
−
26 Сентябрь 2022
6472Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро чегараларни келишиш жараёнини бошлаш имконини берувчи протоколни имзолади. Бу ҳақда бугун, 26 сентябрь куни Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациялари қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлис баённомасини имзоладилар, бу эса қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги айрим участкалар бўйича янги Битим лойиҳасини келишиш тартибини бошлаш имконини беради”, дейилади хабарда.
Унга кўра, ҳужжатни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов имзолаган.
Қайд этилишича, 26 сентябрь куни имзоланган протокол чегарани делимитация қилиш жараёнини якунлаш имконини беради.
LiveБарчаси