Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари ўринбосарлари Фарғонада учрашди

Жамият

image

Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи – Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири – Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов билан учрашди. . 

Музокаралар давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг барча йўналишларини муҳокама қилдилар. 

Хусусан, қўшма ўзаро ҳамкорликнинг аниқ чора-тадбирлари, йўналишлари ва шартларини белгилаб, қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси лойиҳаларини жорий йилнинг 25 декабригача амалга ошириш бўйича бир қатор масалаларни кўриб чиқишга қарор қилинган. 

Транспорт соҳасини, шу жумладан халқаро транспортни ривожлантириш масалалари иккала мамлакат экспорти географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш масалалари кўриб чиқилган.  

Томонлар икки мамлакат ҳудудида қўшма савдо-логистика ва улгуржи тарқатиш инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. 

Шунингдек, илгари имзоланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома доирасида устав капитали 50 миллион доллар бўлган Қирғизистон-Ўзбекистон инвестиция фондини ташкил этиш ва божхона соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Якунда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Йўл харитасини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардор Умурзоқов Артём Новиков

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг