Ўзбекистон ва 5 мамлакат Афғонистон масаласида якдил қарорга келди
Жамият
−
08 Сентябрь 2021
16852Афғонистоннинг яқин қўшнилари – Хитой, Эрон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон мамлакатнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди. Қўшнилар афғон диёрида тинчлик, хавфсизлик, миллий ярашувни таъминлаш, мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик ва барқарор ривожланиш тамойиллари тарафдори. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни 6 мамлакат Ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтган онлайн-йиғилишда сўз борди.
Йиғилишнинг асосида қайд этилишича, Афғонистон келажаги ўз халқи томонидан белгиланиши керак.
Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший раислигида ўтказилган йиғилишда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Ҳожиев иштирок этган.
Учрашув қатнашчилари Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, тинчлик, хавфсизлик, миллий ярашувни таъминлаш, мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик ва барқарор ривожланиш тамойиллари тарафдори эканлигини билдириб, унинг келажаги ўз халқи томонидан белгиланиши кераклигини қайд этган.
Учрашувда барқарор, тинч ва фаровон Афғонистон бутун кўп миллатли афғон халқи ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларига жавоб бериши таъкидланган.
Шунингдек, Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги қайд этилган.
“Умумий муаммоларни ҳал этиш ҳамда тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик, минтақавий ўзаро боғлиқлик ва иқтисодий интеграцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь