Ўзбекистон учун Осиё ўйинларида янги тарих очган делегация Тошкентда кутиб олинди
Спорт
−
09 Октябрь 2023
7743Бугун, 9 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашган Ўзбекистон делегациясини пойтахт Тошкент шаҳрида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Жамоани Тошкент аэропортида расмий кутиб олиш маросимида мутасаддилар, санъаткорлар, спортчилар, мураббийлар ва жамоа аъзоларининг яқинлари иштирок этди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов спортчиларни ғалаба билан табриклаб, Президент Шавкат Мирзиёев номидан табрик сўзини ўқиб эшиттирди.
Маросим меҳмонлари орасида Тошкент ҳокими Шавкат Умрзоқов, сенатор Маҳмуд Тоир, халқ артисти Фаррух Зокиров ва Маданият вазири Озодбек Назарбековлар ҳам бўлди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХIХ ёзги Осиё ўйинларида 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу билан ўзбекистонлик спортчилар медаллар сони ва сифати бўйича тарихдаги энг яхши натижани кўрсатди. Аввалги энг яхши натижа 2018 йил Жакартада қайд этилган.
LiveБарчаси