Ўзбекистон U-23 Афғонистонни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди
Спорт
−
06 Сентябрь 2023
1131623 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичининг 1-тури доирасида Ўзбекистон - Афғонистон ўйини бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда 9 та гол урилди. Аҳамиятлиси шундаки, ушбу голларнинг 8 таси Ўзбекистон термаси ҳисобига ёзилди.
Ўзбекистонлик футболчилар учрашувнинг дастлабки 45 дақиқасида рақиб дарвозасини фақат 2 марта ишғол қила олди, бу голларнинг биринчиси 13-дақиқада Жасур Жалолиддинов томонидан киритилган бўлса, иккинчиси ўйиннинг 36-дақиқасида Алибек Давронов томонидан урилди.
Иккинчи бўлим аввалида Афғонистон футболчилари ҳисобни қисқартирди, ягоналигини сақлаб қолган бу голга 42-дақиқада Умид Мусави муаллифлик қилди.
Ўйиннинг 47 ва 52-дақиқаларида Ҳусайн Норчаев, 54-дақиқасида Жасур Жалолиддинов, 87-дақиқада яна Норчаев, 88-дақиқада Алишер Одилов Афғонистон дарвозасига гол урган бўлса, якуний тўпни 90+1-дақиқада Муҳаммадқодир Ҳамралиев киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 жамоаси йирик – 7 та голли фарқ билан ғалаба қозонди.