Ўзбекистон U-20 термаси Бразилия ва Аргентина билан ўйнайди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Лотин Америкаси терма жамоалари билан биргаликда халқаро мусобақада иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа доирасида, Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвай, Аргентина ва Бразилия ёшлар терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ёшларнинг номдор рақибларга қарши учрашувлари жорий йилнинг 6, 8 ва 10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўйинларга Уругвайнинг Мальдонадо шаҳрида жойлашган “Доминго Бургенё Мигел” стадиони мезбонлик қилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Аргентина Ўзбекистон U-20

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг