Ўзбекистон тўйга тўёна қилиб, Қатарни мағлуб этди (голлар)

Спорт

image

Бугун, 10 июнь Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги ўйинида Қатар миллий терма жамоаси билан баҳс олиб борди. Аллақачон ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган “оқ бўрилар” мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ва мухлислар кўз ўнгида ғалаба қозониб, футбол жонкуярлари билан мундиал чиптасини нишонлади.

Ўйиннинг 28-дақиқасида Азизбек Турғунбоев супер гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим тўлиқ “оқ бўрилар” устунлигида ўтди. 33-дақиқада меҳмонлар вакили Абдулазиз Ҳатим қўполлик учун сариқ карточка олган бўлса, орадан 7 дақиқа ўтиб, 40-дақиқада  Бассам ал-Рави ҳам Аббосбек Файзуллаевга қарши қоидани бузгани учун сариқ карточа билан “сийланди”. Бўлим давомида ўзбекистонликлар яна бир нечта қулай вазиятга эга бўлди, бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида бошланди. Бир неча ҳужумлар уюштирилди. Бироқ ўйиннинг 62-дақиқасида супер гол муаллифи ва баҳсни яхши ўтказаётган Азизбек Турғунбоев жароҳат олди. Шу сабабли унинг ўрнига Жамшид Искандеров майдонга туширилди. Бўлимнинг 67-дақиқасида қатарликлар футболчиси мезбон жамоа футболчисига қарши қўполлик ишлатди. Мазкур вазиятда ҳакамга норозилик билдиргани учун меҳмонлар сардори Акром Афиф сариқ карточка олди. Бироздан кейин эса ўрнини жамоадошига бўшатиб берди. Юқори темпда давом этаётган баҳснинг 84-дақиқасида Одилжон Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов ўрнига Ҳожимат Эркинов ва Абдурауф Бўриев майдонга туширилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, 86-дақиқада эса Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Голни мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бевосита стадиондан туриб нишонлади. Орадан кўп ўтмай, 91-дақиқада Шомуродов ўрнига майдонга тушган Игорь Сергеев ҳисобни йирик кўринишига келтирди – 3:0. Ўйин шу тариқа якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қатар ЖЧ-2026

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг