Ўзбекистон Туркманистон ва Қирғизистон билан чегарада ЭСЗ ташкил қилади
Жамият
−
13 Июнь 2020
11665Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистоннинг Туркманистон ва Қирғизистон билан чегарасида “Қўнғирот” ва “Дўстлик” эркин савдо зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Туркманистон билан чегарадош ҳудудида «Қўнғирот» эркин савдо зонаси ҳамда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида “Дўстлик” эркин савдо зонаси ташкил этилиши мумкин.
Эркин савдо зона (ЭЗС)ларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланиши кўзда тутилган:
• товарлар савдоси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шу жумладан, консигнация омборларини, товарларга ишлов бериш, уларни ўраб-жойлаш, саралаш, сақлаш учун майдончаларни ташкил этиш;
• халқаро ва минтақавий улгуржи ҳамда чакана замонавий савдо форматларини ривожлантириш;
• чегара ҳудудларида логистика хизматларининг тўлиқ спектрини ривожлантириш;
• кўргазмалар фаолиятини ривожлантириш орқали мамлакатлар бизнесининг ҳудудлараро кооперациясини яхшилаш;
• чегара ҳудудларида аҳоли фаровонлигини ошириш ва иш ўринларини яратиш;
• терминал ва транспорт фаолиятларини, тиббий ва молиявий хизматларни, кўнгилочар; меҳмонхона ва ресторан бизнесини, тижорат хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш.
• савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик мажмуаси ҳисобланиб, қўшни давлатлар ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олиш тамойилларига, давлатлараро муносабатларнинг хусусиятига ва тарихий шаклланган алоқаларига, шунингдек, чегара ҳудудларини ривожлантириш учун табиий ресурс ва инфратузилма шароитларига асосланиши;
• ҳудудларида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш лойиҳа ташаббускорлари, тўғридан-тўғри инвестициялар, Халқаро молия институтлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ва бошқа Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида та'қиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши;
• фаолият юритиши муддати, кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йил муддатга ташкил этилиши;
• ҳудудидаги ер участкалари ЭСЗ дирекциялари тасарруфида туради ва ЭСЗ иштирокчиларининг фойдаланиши учун махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашларининг қарорлари асосида берилиши;
• иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириши мумкинлиги;
• ҳудудларида чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи билан эркин божхона зонаси божхона режими жорий этилади. Бунда ЭСЗга олиб кирилган товарлар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб ҳисобланиши;
• иштирокчилари ЭСЗнинг фаолият юритиш муддати давомида мол-мулк солиғидан, ер солиғидан, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловларни тўлашдан озод этилиши;
• ҳудудларида товарлар (ишлар ва хизматлар) савдоси учун тўловлар ва пул ўтказмалари жорий операциялар учун эркин конвертация тамойилига асосан товарлар (ишлар ва хизматлар) учун, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа шартли тўловлардан ташқари, хорижий валютада тўловларни амалга оширишга рухсат этилган ҳолда амалга оширилиши;
• ҳудудларига(дан) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, республика ҳудудида жойлашган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида кириб-чиқиши;
• ҳудудларига Туркманистон ва Қирғизистон Республикасидан кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириш тартиби, халқаро саёҳат қилишнинг амалдаги ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Бунда уларнинг ЭСЗ ҳудудларида виза расмийлаштирувисиз бўлиш муддати беш кун этиб белгилангани;
• ҳудудларига вояга етмаганларнинг кириб-чиқиши шахсни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар асосида ота-оналари ёки улардан бири ҳамроҳлигида амалга оширилиши;
• ҳудудларига тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни олиб кириш ёки у ердан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиши;
• ҳудудларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан нақд пул валюта олиб кириш ва у ердан олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилади.
Лойиҳага кўра, ЭСЗ фаолиятларини мувофиқлаштириш вазифаси Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилояти Махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжат лойиҳаси 26 июнгача муҳокама қилинади.
LiveБарчаси