Ўзбекистон-Туркманистон ўйинида майдонга тушган мухлислар жиддий жазоланади
Спорт
−
06 Июнь
16995Аввалроқ, бугун, 6 июнь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Ўзбекистон-Туркманистон ўйини бўлиб ўтиши хабар қилинганди.
Ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган мухлислардан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтмоқчимиз”, дейилади манба хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Туркманистон ўйини соат 19:30 да бошланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь