Ўзбекистон-Туркманистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар ўтказилди
Жамият
−
23 Январь 2023
7849Бухоро шаҳрида Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 – 21 январь кунлари томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация (давлат чегарасини қўшни давлатлар ўртасида музокаралар йўли билан умумий ҳолати ва йўналишини белгилаб олиш) ва демаркация (бирон-бир ажратувчи чизиқ ўтказилиши ва чегарани аниқлаш) масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масалаларини кўриб чиққан. Жумладан, давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва келишиб олинди.
Йиғилишда, шунингдек, ишчи гуруҳларнинг 2023 йилга мўлжалланган йиғилишлари тақвими келишиб олинган. Музокаралар якунида протокол имзоланган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь