Ўзбекистон Туркманистон билан чегара демаркацияси бўйича музокаралар ўтказди

Жамият

image

Шу йилнинг 24-30 август кунлари Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегараси делимитация ва демаркация масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида икки мамлакат делегациялари Ўзбекистон-Туркманистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация чизиғи лойиҳасини ўтказишга келишдилар ҳамда чегара демаркацияси бўйича норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини якунладилар. 

Учрашувда умумий Давлат чегарасида томонлар бажарадиган демаркация ишлари ҳажми ҳам келишилди.

Музокаралар якунларида Ўзбекистон ва Туркманистон делегациялари раҳбарлари Тўлқин Aбдуллаев ва Мамед Мамедов тегишли протоколни имзолади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг