Ўзбекистон Тожикистондан электр энергиясини импорт қилишни бошлади
Жамият
−
20 Январь 2023 8772 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Тожикистондан қўшимча электр энергияси етказиб бериш йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Сурхондарё ҳудудий филиали Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йил 18 январь кунидан бошлаб вилоятнинг Шўрчи, Олтинсой, Қумқўрғон, Жарқўрғон туманларининг 70% аҳолиси, Бандихон, Қизириқ, Шеробод туманларининг 90% аҳолиси ва Бойсун, Сариосиё, Узун, Денов туманларидаги барча истеъмолчилар Тожикистоннинг “Регар-500” подстанциясидан чиқувчи 220 кВли электр токи билан таъминланган. Маълум қилинишича, мазкур электр токи Л-Регар-Зарчоп ва Л-Регар-Шеробод электр узатиш тармоқлари орқали узатилади.
Ушбу тармоқлардан бири фавқулодда ўчиб қолса, энергиясистемани сақлаб қолиш мақсадида вилоятдаги туманларда электр энергияси графикка асосан чекланиши мумкин.
Озода Чориева
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь