Ўзбекистон товар-хомашё биржасига янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Асадулла Ўролович Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, Асадулла Қаюмов мазкур лавозимга акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг қарорига асосан тайинланган. 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келган Зиёвиддин Боситович Бадриддинов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори бўлган.

Маълумот учун, Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетини тамомлаган. У тайинловга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил мазкур қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда қўмита раисининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Асадулла Ўролович Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар