Мисрда Президентга қарши намойишлар бошланди (видео)
Олам
−
21 Сентябрь 2019 5984 2 дақиқа
Кеча, 20 сентябрь куни мисрликлар Қоҳира ва бошқа шаҳарларда кўчага чиқиб норозилик намойишини бошлади. Улар мамлакат Президенти Абдул Фаттох ас-Сисининг истеъфога чиқишини талаб қиляпти. Бу ҳақда “Ал-Жазира” телеканали хабар берди.
Намойишчилар 2011 йилда юз берган инқилоб шиорини такрорлаяпти: “Халқ тузум ағдарилишини истаяпти”. Намойиш видеолари Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқларда тарқаляпти.
Араб нашри маълумотига кўра, полиция бир неча кишини ҳибсга олган, бироқ намойишларга тўла равишда аралашмаган. Президент ас-Сиси БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун Қоҳирадан Нью-Йоркка учиб кетганди.
Намойишлар икки етакчи футбол клублари “Замалек” ва “Аҳли” ўртасидаги ўйиндан кейин тадбиркор ва актёр Муҳаммад Алининг чақируви билан бошланди. У Мисрни бир неча ҳафта илгари тарк этганди. Муҳаммад Али бир неча йиллар давомида армия билан шартнома асосида ишловчи пудратчи бўлган ва унинг таъкидлашича, бажарган сўнгги шартномаси бўйича пулларини ололмаган. У Испанияга қочиб кетиб, Президент ва армияни коррупцияда айблади.

Муҳаммад Алининг Ҳукуматни фош қилиши Facebook ва Twitter`да миллионлаб кўрилди. Шу ҳафтада Муҳаммад Али мисрликларни кўчага чиқишга ва ўз норозилигини билдиришга чақирди. Миср Президенти Муҳаммад Алининг видеосини жавоб сиз қолдирмади. Ас-Сиси уни ёлғончиликда айблади.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Жазира” телеканали 2013 йилда Муҳаммад Мурси ағдарилгач, Мисрда тақиқлаб қўйилган. Мисрнинг янги Ҳукумати телеканални “Мусулмон биродарлар” ташкилоти билан ҳамкорлик қилишда айблаган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март