Ўзбекистон Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасига қилинган ҳужумга муносабат билдирди

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг Эрон пойтахти Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум юзасидан муносабат билдириб, ушбу ҳолатни кескин қоралашини маълум қилди.

“Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз. Умид қиламизки, ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилади”, дейилади ТИВ баёнотида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, Озарбайжон томонига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 январь куни соат 08:30 да Теҳронда Озарбайжон элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Ҳужум қилган шахс Калашников автомати билан қуролланган. Ҳодиса оқибатида хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлди, унинг икки ҳамкасби яраланди. Иккинчисининг ҳолати қониқарли деб баҳоланмоқда. Эрон полицияси Озарбайжон дипломатик ваколатхонасига уюштирилган ҳужумда гумонланувчининг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди.

Шундан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев элчихонага уюштирилган қуролли ҳужумни қоралаб, уни террорчилик ҳаракати деб баҳолади. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Ҳожизода эса Озарбайжон қуролли ҳужумдан кейин мамлакат элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқчилигини маълум қилган эди.

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Озарбайжоннинг Теҳрондаги элчихонасига қилинган ҳужумдан икки давлат душманлари фойдаланганини билдирди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made