Ўзбекистон тарихида илк бор аёл киши хорижий мамлакат элчиси бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон тарихида илк бор аёл киши хорижий мамлакатга Фавқулодда ва мухтор элчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги масала бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди. 

Мажлисда Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенаторлар Феруза Юлдашевна Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Парламент юқори палатаси Раиси Танзила Норбоева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади:

“Феруза Юлдашевна мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида тарихда қолади. Бу шараф бўлиши билан бирга, улкан масъулият ҳамдир. Қолаверса, унинг бундай масъулиятли лавозимга лойиқ топилгани мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ишонч ва эътироф намунасидир. Ишонамизки, бундай эътибор ва эътирофга бундан кейин ҳам кўп маротаба гувоҳ бўламиз. Зеро, ўзбек аёллари бунга муносибдир”.  

Сенаторлар Феруза Маҳмудованинг фаолиятига муваффақиятлар тилади ва  хорижда, хусусан, Исроилда мамлакатимиз манфаатлари йўлида бор билим ва салоҳиятини ишга солиб, ўз фаолиятини намунали йўлга қўйишига ишонч билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ялпи мажлис Сенат Феруза Маҳмудова

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг