Ўзбекистон Таиланд устидан ишончли ғалабага эришди

Спорт

image

Бугун, 14 июнь куни Намангандаги “Навбаҳор” марказий стадионида футбол бўйича Осиё кубогига саралаш босқичининг сўнгги 3-тури доирасида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд термасига қарши майдонга тушди.

Қайд этиш жоизки, ушбу учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозаси томонда хавфли вазиятлар вужудга келтирди. Натижада 8-дақиқага келиб, Жалолиддин Машарипов ҳисобни очди. 23-дақиқада эса Азизбек Турғунбоев орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Биринчи бўлимда жамоалар ҳарчанд уринмасин бошқа гол киритилмади ва 2:0 ҳисобида танаффусга чиқишди.

Икки тайм ҳам кутилганидек “оқ бўрларнинг ташаббуси остида кечди. Бироқ айрим вазиятларда омад Ўзбекистон терма жамоасидан юз ўгирган бўлса, қўшимчасига таиландликлар дарвозабони ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди ва баҳсда 2:0 ҳисоби сақланиб қолди.

Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубогига йўлланмани нақд қилгани маълум бўлганди. Бундан олдин, эса Сречко Катанец шогирдлари Мальдив термасини йирик ҳисобда мағлуб қилганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

496

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг