Ўзбекистон Мальдивни йирик ҳисобда мағлуб этди. Шомуродовда хет-трик
Спорт
−
11 Июнь 2022
15498Бугун, 11 июнь куни Намагандаги "Навбаҳор" марказий стадионида футбол бўйича Осиё кубогининг сарлаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мальдив термаси билан ўзаро баҳслашди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида ўбекистонликлар ўйин назоратини ўз қўлига олди. Бу ҳаракатлар 2-дақиқадаёқ ўз самарасини берди ва Элдор Шомуродов томонидан ҳисоб очилди. Шундан сўнг ҳам "оқ бўрилар" ташаббусни рақибга бериб қўймади. Бироқ биринчи таймда Шомуродовнинг голи ягоналигича қолди.
Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек ўзбекистоникларнинг ҳужуми билан бошланди. 51-дақиқага келиб, Шомуродов дублни расмийлаштирди. Баҳснинг 80-дақиқасида эса Элдор хет-трик қайд этди. Остон Ўрунов баҳснинг 86-дақиқасида таблодаги ҳисобни 4:0 кўринишга келтириб қўйди.
Маълумот ўрнида, бундан олдинги баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шири-Ланка термаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа ўйинда бошқа ҳисоб ўгармаган ва Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ғалабага эришганди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси