Ўзбекистон таълим соҳасида Қатар билан ҳамкорлик қилади
Жамият
−
14 Сентябрь 2023 4054 1 дақиқа
Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имзоланган ҳамкорлик битими кучга кирди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2023 йил 13 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ–305-сон қарори қабул қилинди. Унга асосан, 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ва Қатар ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорлик битими тасдиқланди.
Маълумотларга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Шунингдек, шартнома кучга кирганидан кейин Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Озарбайжон ва Ўзбекистон билан озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича альянслар тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025