Ўзбекистон сузиш федерациясига ҳам янги раҳбар сайланди
Спорт
−
24 Декабрь
3439Ўзбекистон сузиш федерациясига янги раҳбар этиб Касаба уюшмалари федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Мирсагатович Рафиқов сайланди. Бу ҳақда сузиш федерацияси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон сузиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган. Кун тартибидан федерацияга янги раҳбар сайлаш масаласи ўрин олган. Сузиш федерацияси раҳбари лавозимига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиқов номзоди илгари сурилган ва бир овоздан маъқулланган.
Шунингдек, тадбир давомида федерациянинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси батафсил кўриб чиқилган. Шунингдек, сузиш, сув полоси, сувга сакраш ва синхрон сузиш дастурларида атлетларимизнинг Олимпиада йўлланмалари учун имкониятлари ҳам кўриб чиқилган.
Маълумот учун, Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган, 1993-1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998 йилдан 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йил декабрида эса Танзила Норбоева ўрнига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг янги раҳбари этиб сайланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон гандбол федерациясига янги раҳбар этиб “Навоий кон-металлургия комбинати”нинг бош директори Қувондиқ Саноқулович Саноқулов сайланганди.
LiveБарчаси