Ўзбекистон Суриядаги фуқароларини қайтариш учун яна бир операция ўтказмоқчи
Local
−
28 November 2020 10566 1 minute
Ўзбекистон Республикаси делегацияси Сурия Араб Республикасига ташриф буюриб, ушбу мамлакатда қийин аҳволга тушиб қолган республикамиз фуқаролари, аёллар ва болаларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича навбатдаги акциянинг ташкилий масалаларини ўрганди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
“Фуқароларимизни Ватанга қайтариш Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бевосита мажбуриятидир. Ушбу мақсаддаги чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фақат инсонпарварлик тамойилларига таянилади”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик акцияларини ўтказган, бунинг натижасида 220 нафар аёл ва бола Яқин Шарқдаги можаро ҳудудларидан мамлакатга қайтарилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August