Ўзбекистон сўнгги 11 ойда қарийб 60 млн долларлик шина импорт қилди

Жамият

image

Ўзбекистон жорий йилнинг 11 ойида хориждан қиймати 58,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар шинасини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 12,7 млн АҚШ долларига кам. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга енгил автомобиллар шинаси, асосан, Хитой давлатидан (39,3 млн АҚШ доллари) олиб кирилган.

Ўтган 11 ой мобайнида Ўзбекистон енгил автомобиллар шинасини энг кўп импорт қилган давлатлар қуйидагилар:

  • Хитой – 39,3 млн долларлик;
  • Чехия – 9,4 млн долларлик;
  • Кореа Республикаси – 6,4 млн долларлик;
  • Россия Федерацияси – 1,7 млн долларлик;
  • Туркия – 916,8 минг долларлик.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон хориждан жорий йилнинг ноябрь ойида 3,6 млн АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар шинасини импорт қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Импорт Шина

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг