Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият юзасидан хавотир билдирди
Жамият
−
09 Май 2022
21175Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб, хабар бермоқда.
“Биз томонларни кескинликни кучайтирмасликка ва можарони тезроқ бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирамиз, - деб таъкидланган баёнотда.
Расмий Тошкентнинг таъкидлашича, Фаластин-Исроил муаммосини ҳал қилиш халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг аввал қабул қилинган резолюциялари ва “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида амалга оширилиши зарур.
“Биз томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз”, дейилади хабарда
Эслатиб ўтамиз, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Кувайт Исроилни яҳудийларнинг ноқонуний манзилгоҳларида 4000 та янги бино қуриш ва 12 та Фаластин қишлоғини вайрон қилмасликка чақирганди.
LiveБарчаси