Ўзбекистон шахмат тарихида илк бор дунё рейтингида ТОП-20 таликка кирди!

Спорт

image

Халқаро шахмат федерацияси — FIDE томонидан юритиладиган жаҳон шахмат рейтингида Ўзбекистон илк бор кучли 20 таликка киришга муваффақ бўлди. 2022 йил июль ойи рейтингига асосан Ўзбекистон жаҳон шахмат рейтингида 19-ўринни эгаллади. 

Дунё рейтингини АҚШ (1-ўрин), Россия (2-ўрин), Хитой (3-ўрин) бошқариб бормоқда. Шахмат ватани Ҳиндистон рейтингда 4-ўринни банд қилган. Кучли ўнталикдан Украина (5-ўрин), Озарбайжон (6-ўрин), Франция (7-ўрин), Германия (8-ўрин), Арманистон (9-ўрин), Испания (10-ўрин) жой олган. 

Рейтингда Ўзбекистон дунё шахматида ўз ўрнига эга бўлган Аргентина (20-ўрин), Грузия (22-ўрин), Сербия (23-ўрин), Эрон (24-ўрин), Италия (25-ўрин) , Болгария (26-ўрин), Руминия (27-ўрин), Куба (30-ўрин) ва Туркия (31-ўрин) каби давлатларидан юқори ўринда бормоқда. Рейтингни Қатар (153-ўрин), Эсватини (154-ўрин), Виргин ороллари (155-ўрин) якунлаган.

Маълумот ўрнида, ўзбекистонлик 17 ёшли шахматчи Нодирбек Абдусатторов дунёдаги енг ёш бешинчи гроссмейстер ҳисобланади. Маълумот учун Нодирбек 13 ёш 1 ой 11 кунлигида гроссмейстер унвонига сазовор бўлган. У 2021 йил Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида рапид йўналиши бўйича чемпион бўлган.

Яна бир машҳур ўзбек шахматчиси Рустам Қосимжонов 1997 йилда гроссмейстер унвонини олган. 2004 йилда Жаҳон чемпиони, 2010 йилда Гуанчжоуда ўтказилган  Осиё ўйинларида ғолиб бўлган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг