Ўзбекистон Саудия Арабистони билан божхона ишларида ҳамкорлик қилади

Олам

image

Ўзбекистон ҳақида Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик қилинади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 январида“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди. Малумот учун, мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган эди.
Шунингдек, божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони пойтахт Тошкент яқинида яшил водород заводини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг