Ўзбекистон Салоҳ етакчилигидаги Миср билан ўйнаши мумкин
Спорт
−
10 Октябрь 2025 4835 1 дақиқа
Жорий йилнинг ноябрь ойидаги халқаро танаффусда Ўзбекистон, Эрон, Кабо-Верде ва Миср терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик турнири ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда “Shorouk News” нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Миср футбол ассоциацияси декабрда Марокашда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўриш мақсадида кейинги ойдаги FIFA кунларида терма жамоанинг халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш борасида келишувга яқин турибди.
Мазкур ўртоқлик турниридаги дастлабки беллашувда Ўзбекистон Мисрга, Эрон эса Кабо-Вердега қарши ўйнайди. Ушбу тўқнашувлардаги ғолиблар эса кичик турнирнинг финалида баҳс олиб боради.
Ҳозирча турнирнинг қаерда ва қайси санада ўтказилиши номаълум. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу ҳақда расман хабар бергани йўқ.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Миср терма жамоалари тарихда ҳали тўқнаш келмаган.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси