Ўзбекистон-Россия ўйинида қиморга асосланган сайт реклама қилинди

Спорт

image

Кеча, 20 ноябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди. Учрашув вақтида стадион четидаги таблоларда Россия букмекерлик компаниясининг рекламаси айланиб турди.

Бу ҳолат Ўзбекистоннинг амалдаги қонун ҳужжатларига кўра зид ҳисобланади. 

"Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 46-моддасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва интернетдан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни рекламаси тақиқланади.

Шунингдек, мазкур ҳолат Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли "Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига зиддир.

Қайд этилишича, Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳолатни ўрганиб, чора кўриш бўйича иш олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг