Ўзбекистон Россия билан нефть-газ ҳамкорлигини кенгайтирмоқчилиги тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Россия нефть-газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Ушбу масала бугун, 4 январь куни Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотида кўтарилган мавзулардан бири бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, суҳбатда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилган.

“Икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръати, шу жумладан ўзаро товар айирбошлаш ортаётгани, Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи компаниялари иштирокида қўшма корхона ва кооперация лойиҳалари сони ошаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги фаол мулоқотларни давом эттириш, шу мақсадда ҳар йили Тошкент шаҳрида ўтказилаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон-Россия Ҳудудлар форуми имкониятларини самарали ишга солиш муҳимлиги таъкидланди”, дейиилади расмий Тошкент хабарида.

Шунингдек, мулоқотда нефть-газ соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида ўтган МДҲ норасмий саммитининг самарали натижаларини юксак баҳолаган.

“Ўзбекистон ва Россия етакчиларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек самимий, дўстона ва амалий руҳда ўтди”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг