Ўзбекистон аламли тарзда Қатарга мағлуб бўлди

Спорт

image

Бугун, 14 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаши Осиё қитъаси 3-босқич “А” гуруҳи 5-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда Қатар билан куч синашди.

Ўйиннинг биринчи тайми ўзбекистонликлар учун омадсиз бошланди. Дастлаб, ўйиннинг 21 дақиқасида меҳмонлар сардори Элдор Шомуродов жароҳат олди ва ўз ўрнини Жалолиддин Машариповга бўшатиб берди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, мезбонлар вакили Алмоез Али гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қарама-қарши кечган ҳужумлардан сўнг 41-дақиқада қатарликлар вакили Алмоез Али яна гол уриб, дубль қайд этди. Илк тайм шу тариқа Қатар миллий терма жамоасининг 2:0 ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлим ўзбекистонликларнинг шиддатли ҳужумлари бошланди. Кетма-кет шундай ҳаракатлардан сўнг, ўйиннинг 75 дақиқасида Аббосбек Файзуллаев боши билан қатарликлар дарвозасини ишғол қилиб ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, иккинчи бўлимнинг 25 дақиқасида Аббосбек Файзуллаев яна бир бор бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 112 дақиқасида Лукас Мендес гол уриб, жамоаси ғалабасини таъминлади. 

Маълумот учун, ушбу мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон ўз гуруҳида 10 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг