Ўзбекистон Президентини қутлаётган Сеул (фоторепортаж)
Local
−
18:34 560 2 minutes
Бугун, 13 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан биргаликда расмий давлат ташрифи билан Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрига борди. У ерда давлат раҳбарини Жанубий Корея расмийлари тантанали кутиб олди.
Хусусан, Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучларининг Сеулдаги авиабазасида олий мартабали меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортган, артиллерия тўпларидан салют берилди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари ҳозир бўлиб турган Сеул шаҳри ҳам Ўзбекистон президентини гўзал тарзда кутиб олгандек кўринишга кирди.

Жумладан, шаҳарнинг марказида жойлашган фавворали монументида Ўзбекистон рамзлари акс этди.

Шунингдек, бутун Сеул шаҳрида жойлашган мамлакат телеминораси ҳам Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Бундан ташқари, тунги шаҳар кўчаларида икки мамлакат байроқларининг йўллар бўйлаб илинганини ҳам Ўзбекистон халқи ва расмий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган давлат раҳбарига нисбатан чуқур ҳурмат белгиси дейиш мумкин.

Маълумот учун, уч кунлик ташриф доирасида Корея Республикаси Президенти Ли Чжэ Мён билан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда музокаралар, Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик, Бош вазир Хан Сон Сук, Кореянинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбари Ўзбекистон – Корея бизнес форумининг очилишида нутқ сўзлайди. Шунингдек, 16 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Сеул шаҳрига борган Президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ўзбекистонликлар кутиб олган ҳамда давлат раҳбари ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиққанди.
Live
All