Ўзбекистон Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими жорий этилади. Бу бугун, 12 ноябрь куни эълон қилинган “Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонида белгиланган

Унга кўра, ташқи сиёсий ва давлат ташаббусларини мувофиқлаштириш самарадорлигини ошириш мақсадида 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилади.

Маслаҳатчи-элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш, шунингдек, фаолияти регламентини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан амалга оширилади;

Ушбу лавозим эгаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ҳисобдор ва Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари фаолиятини икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қисмида қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашган ва Марказий Осиё мамлакатлари Президентлари билан бирга C5+1 форматидаги саммитда қатнашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президент Администрацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг