Ўзбекистон поездидаги шароитни танқид қилган блогерга прокуратура 8 йил сўради
Олам
−
13 Август 18091 2 дақиқа
Москванинг Мешанский туман суди прокурори россиялик блогер Илья Варламовга мамлакат армияси ҳақида сохта маълумот тарқатиш иши бўйича 8 йил колонияда сақлаш ҳамда 99 миллион рубль жарима жазосини сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, Мешанский суди ишни масофадан туриб кўрган, чунки Варламов Россия ҳудудида эмас. У халқаро қидирувга берилган ва масофадан туриб ҳибсга олинган.
Варламовга Россия қонунчилигидаги хорижий агентларга оид мажбуриятларни бажармаслик ҳамда сиёсий нафрат билан Россия Қуролли кучлари ҳақида атайлаб ёлғон маълумот тарқатиш айблови қўйилган.
Прокуратурага кўра, Варламов бир йил ичида икки марта хорижий агент фаолияти тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган, бироқ қонунчилик талабларига зид равишда хорижий агент мақомини кўрсатмасдан маълумот тарқатишда давом этган.
Россия Адлия вазирлиги 2023 йилнинг март ойида блогерни хорижий агентлар реестрига киритган. Варламов бу қарорга рози бўлмай, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва Адлия вазирлиги ҳаракатларини ноқонуний, деб топишни талаб қилган. Суд унинг талабини рад этган, кейин апелляция ва кассация инстанциялари қарорни тасдиқлаган. Кейинчалик у Россия Олий судига мурожаат қилган, бироқ унинг шикоятини кўриб чиқиш рад этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда блогер Илья Варламов Самарқанддан Тошкентга қатнайдиган поезддаги шароитни танқид қилиб чиққанди. У поезддаги шароитларни кўздан кечириб, шароит тўланган пулга арзимаслигини айтиб ўтган.
Live
Барчаси