Ўзбекистон пахта ишлаб чиқариш бўйича дунёда нечинчи ўриндалиги маълум бўлди
Жамият
−
03 Март 2021
28142Ўзбекистон дунёдаги энг йирик пахта ишлаб чиқарувчилар орасида олтинчи ўринни эгаллади. Тегишли маълумотлар "Research and Market" веб-сайтида эълон қилинди.
Тадқиқот натижаларига кўра, Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва АҚШ дунёнинг энг йирик пахта ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.
АҚШ пахта маҳсулотларининг катта қисмини экспорт қилади, чунки мамлакатда тўқимачилик саноати кам ривожланган.
Осиё мамлакатлари пахта етиштиришда устунлик қилади ва пахтанинг энг йирик истеъмолчилари қаторига киради.
Сўнгги йилларда Вьетнам ва Ўзбекистон пахтанинг йирик истеъмолчиларига айланган.
Умумий ҳисобда ушбу етакчи саккизталикка Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Туркия, Вьетнам кирган ва Ўзбекистон рейтингни якунлаб берган.
Бироқ, Ўзбекистон тадқиқотда келтирилган пахтани экспорт қилувчи етакчи саккизта давлат қаторига кира олмаган.
Ушбу рейтингнинг етакчилари орасида АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон, Австралия, Бенин ва бошқалар бор.
Тадқиқотга кўра, жаҳон пахта бозорининг 2027 йилга келиб 46,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда, ўртача йиллик ўсиш суръати эса 2020 йилдан 2027 йилгача 2,74 фоизни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь