Ўзбекистон Осиёнинг энг қиммат 3-терма жамоасига айланди
Спорт
−
13 Декабрь 2024
18497Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи сезиларли даражада ошиши натижасида Ўзбекистон терма жамоаси Осиёнинг энг қиммат 3-жамоасига айланди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Ҳозирга келиб, "оқ бўрилар"нинг трансфер қиймати 48,1 миллион еврога етди. Сречко Катанец шогирдлари бу борада Эрон терма жамоасини ортда қолдирди. Форслар терма жамоасининг умумий қиймати 47,9 миллион еврони ташкил этмоқда.
289 миллион евролик қиймат билан Япония терма жамоаси Осиёнинг энг қиммат жамоаси бўлиб турибди. 2-ўринни банд этган Жанубий Корея терма жамоасининг нархи эса 163,8 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер қиймати 2 миллион еврога ошгани хабар қилинганди. Ҳозирга келиб 21 ёшли футболчининг трансфер нархи 8 миллион еврога тенг. Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати эса 6 миллион еврога ошди ва Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь